Сурхондарёлик йўлсозларга янги транспорт воситалари берилди
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда сўнгги йилларда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар йўл қурилиши корхоналарининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, кенг, равон йўллар барпо этиш ва йўловчиларга катта қулайлик яратишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди. Воҳадаги йўл қурилиши корхоналарига топширилаётган замонавий автосамосваллар бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши қайд этилди.
Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган мазкур транспорт воситалари 20 тонна юк кўтариш қувватига эга. Шунингдек, йўлларда ҳаракатланиши ҳам тез. Кабинасида ҳайдовчилар учун зарур қулайлик яратилган.
– Корхонада ҳайдовчи бўлиб ишлаётганимга йигирма йилдан ошди, – дейди Олтинсой тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳайдовчиси Фахриддин Ражабов. – Айниқса, тоғли ҳудуддаги йўлларни таъмирлашда эскириб қолган транспорт воситалари билан юк ташишга тўғри келса, белгиланган вақтда манзилга етиб боришни ўйлаб қолар эдик. Йўлда бирор жойи бузилиб қолишидан чўчиб турар эдик. Бугун бизга топширилган техникалар эскисига нисбатан кўпроқ юк ташиш баробарида тоғ йўлларида ҳам бемалол ҳаракатланади. Кабинасида ҳайдовчи учун етарли шароит мавжуд. Бу қулайликлар иш унумдорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Маълумотларга кўра, тез кунларда вилоятга яна битта автогрейдер, битта каток келтирилади. Тадбирда янги транспорт воситаларининг калитларини вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Алишер Хидиров ўз эгаларига тантанали топширди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz