Вилоят ҳокимининг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз муҳандислик-технология институти биносида ёшлар билан навбатдаги учрашувини ўтказди.

“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да 100 дан ортиқ ёшлар ўзларининг мурожаат ва таклифлари билан иштирок этишди. Хусусан, учрашувда билдирилган таклифларга асосан жорий йил сентябрь ойида нотиқлик ва китобхонлик санъати бўйича йирик семинар ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, ёшлар ўз яшаш ҳудудларидаги мактаб ва спорт ўйингоҳларини таъмирлаш, турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда спорт мусобақалари ўтказиш масалаларида мурожаат қилишди.

Билдирилган таклиф ва ташаббуслар қўллаб-қувватланиши, кўтарилган муаммоли масалалар ҳал этилиши белгиланди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.