Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Таълим муассасалардаги мавжуд шароитлар ўрганилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳри ва Ангор туманидаги таълим муассасалари фаолияти, улардаги мавжуд шароитлар ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

Хусусан, вилоят раҳбари ташриф дастурига мувофиқ дастлаб, вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабида бўлиб, мавжуд шароитлари билан танишди. Хоналарни совутгичлар билан таъминлаш ҳамда таъмирлаш бўйича масъулларга вазифалар топширилди. Шунингдек, Термиз шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабидаги тўгараклар фаолияти билан ҳам танишилди.

Шундан сўнг, 9-сонли мактабда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, ижтимоий соҳа объектларини аутсорсинг асосида иситилишини ташкил этиш бўйича ишлар билан танишилди. Аутсорсинг хизмати кўрсатаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. Шу ернинг ўзида воҳамиз тадбиркорлари томонидан ишлаб чиқарилаётган марказлашган, рақамлаштирилган иситиш печлари тақдимоти билан танишилди.

Мавсумга ҳозирдан пухта ҳозирлик кўриш, вилоятдаги қолган муассасаларда ҳам марказлашган иситиш тизимларини ўрнатиш ва аутсорсинг асосида хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш вазифалари белгиланди. Бундан ташқари мазкур мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича қилинаётган ишлар кўздан кечирилди.

Вилоят раҳбари таълим муассасалари билан танишувини Ангор туманида давом эттириб, 8-сонли мактабга ташриф буюрди. Мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, ўқув хоналарини таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Мутасаддиларга эски ўқув биносининг фойдаланишга яроқлилик ҳолатини ўрганиш, шунга асосан таъмирлаш ёки қайта қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.

Ташриф давомида вилоят раҳбари мактаб жойлашган Кайран маҳалласи нуронийлари билан ҳам мулоқот қилиб, маҳалладаги муаммоларни ўрганди. Шунингдек, ёшларни спортга жалб қилиш ишлари билан танишди. Маҳалла ҳудудида спорт тўгараги ташкил этган тадбиркор фаолияти билан ҳам танишилиб, унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан ёрдам берилиши таъкидланди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://penggaronlor.semarangkota.go.id/img/sgacor/https://jomblang.semarangkota.go.id/js/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/