Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Улуғбек Қосимов: “Эртанги мўл ҳосил бугун амалга ошираётган агротехник тадбирларимизга боғлиқ”

Айни ёзнинг чилласи қишлоқ хўжалиги, хусусан, ғўза парваришида агротехник тадбирларни амалга ошириш учун муҳим палла ҳисобланади. Бу даврда ўғитлаш, тизимли равишда суғориш, ғўзани чилпиш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш мавжуд ҳосилни сақлаб қолиш ва кўпайтиришда муҳим омил ҳисобланади.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бу борада амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Музработ, Шеробод ва Қизириқ туманларида бўлиб, ҳудудлардаги кластер ва фермер хўжаликларининг пахта майдонларида бажарилган ишларни кўздан кечирди.

Вилоят раҳбари ҳудудларга бириктирилган Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ривождан орқада қолаётган далаларда парваришлаш ишларини жадаллаштириш бўйича сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси масъулларининг ҳисоботларини тинглади.

Айрим далаларда ишлар талаб даражасида йўлга қўйилмаганлиги, чилпиш ишлари якунига етказилмаганлиги, бу эса ривождан ортда қолаётган далалар сонининг ортишига, ҳосилдорликнинг камайишига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланди. Сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари томонидан етарли чора-тадбирлар кўрилмаганлиги танқид қилинди.

Ҳарорат ўта юқори бўлган айни кунларда ҳар бир дақиқа ҳосилдорлик учун муҳим эканлиги, ўз вақтида қатор ораларига ишлов бериш, шамоллатиш, ўғитлаш ва суғориш, ғўзани чилпиш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш лозимлиги қайд этилди. Тадбирларнинг муддатида ва сифатли бажарилиши билан ҳосилни иссиқда сақлаб қолиш ҳамда уни кўпайтириш имконини бериши кўрсатиб ўтилди.

Вилоят раҳбари белгилаб берилган топшириқлар ижроси Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан доимий мониторинг қилиб борилишини, масъулларнинг фаолиятига шунга қараб баҳо берилишини билдирди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://penggaronlor.semarangkota.go.id/img/sgacor/https://jomblang.semarangkota.go.id/js/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/