Президент топшириғи амалда: Битирувчи талабалар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

Давлатимиз раҳбари ҳузурида жорий йил 28 июнь куни ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида вилоят, туман ҳокимларига ёз мавсумида мактаб, техникум, олийгоҳ, истироҳат боғларида меҳнат ярмаркаларини ўтказиш орқали вакант ўринларга камида 150 минг ёшларни ишга жойлаштириш вазифаси топширилган эди.

Бугун ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Термиз шаҳридаги “Санъат саройи” мажмуасида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, мутасаддилар бошқарма ва ташкилотлар ҳамкорлигида ёшлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, ёшлардан яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишни сўради ҳамда вакант иш ўринлари билан қатнашаётган бошқармалар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга таклиф этилаётган иш ўринларига банд қилинаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш вазифаларини топширди.

Меҳнат ярмаркасида 243 та корхона, ташкилот ва тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 8,8 мингдан ортиқ вакант иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, ҳорижий иш берувчилардан Туркиянинг “Чукурово” бандлик агентлиги 500 нафар ёшларни энагалик (болалар ва қарияларни парваришлаш) ишларига жойлаштириш таклифи билан қатнашди.

Ярмарка якунида 213 нафар ёшлар корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига, 289 нафари мавсумий ишларга жойлаштирилди, 158 нафари касб-ҳунарга ўқитиш курсларига жалб қилинди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали томонидан миграциядан қайтганлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича келгусидаги вазифа ва режаларини ҳамда Термиз давлат университетида янгидан очилган йўналишлар ва мутахассисликлар ҳақида тақдимот қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.