Музработдаги 10 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш тадбирларига старт берилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманида бўлиб, оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган, ёшлар кўчалари ташкил этиладиган 10 та маҳаллада инфратузилмани яхшилаш ишларига старт бериш тадбирида иштирок этди ҳамда балиқчиликни ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Хусусан, танлаб олинган маҳаллаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, чиқиндиларни олиб чиқиш, ариқ ва зовурларни тозалаш, ёшлар кўчаларини намунали тартибда ташкил этиш бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди. Тадбирга жалб қилинган техникалар бириктирилган ҳудудларда ишни бошлади.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари туманнинг Мехригиё маҳалласи ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилган балиқчилик лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Ўнга яқин ҳовузларда ташкил этиладиган лойиҳа доирасида маъмурий бино, лаборатория, балиқ сотиш дўконлари, озуқа омбори ва бошқа объектларни қуриш ҳам кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари лойиҳа тақдимоти билан танишиб, ҳудуднинг мавжуд имкониятларидан келиб чиққан ҳолда лойиҳани янада такомиллаштириш лозимлигини қайд этди ҳамда иш ўринлари сони ва маҳсулот етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz