Термиз, Ангор ва Қизириқ туманлари фермерлари республикада биринчилардан бўлишди

Сурхондарё вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланган илк кунлардан бошлаб ҳудудларда фермер хўжаликлари мўл ҳосил олиб, ўз олдиларига қўйган ҳирмон марраларини забт этишмоқда.

Хусусан, Термиз туманидаги “Айритом сардори” фермер хўжалиги, Ангор туманидаги “Умид Шоҳ Ангор” фермер хўжалиги ва Қизириқ туманидаги “Голд асл чорва” фермер хўжалиги далаларида ўрим бошланган биринчи кундан белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.

Маълумот учун, воҳамизда 2024-йил ҳосили учун 89 325 гектар майдонда ғалла экилган бўлиб, ҳосилни қисқа муддатда нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун 127 та отряд шакиллантирилган ва уларга 282 та комбайн, 1 275 та ташиш техникалари, 130 та трактор тиркамалари, 127 та кўчма устахона ва 81 та ёқилғи ташиш техникалари бириктирилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.