Ҳудудларда ғалла ўрими ва ғўза парваришининг бориши ўрганилди

Хабар берганимиздек, сурхондарёлик ғаллакорлар республикада биринчи бўлиб, дон корхоналарига товар дон сотиш режасини бажаришди. Ҳозирда воҳадаги қолган далаларда ғалла ўрими давом этмоқда.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Ангор, Музработ, Шеробод, Қизириқ ва Жарқўрғон туманларида бўлиб, давом этаётган ўрим жараёнлари ҳамда ғўза парваришида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Шунингдек, дон омборларида ғаллани қабул қилиш ҳамда сақлаш жараёнлари кўздан кечирилди.

Ташрифлар давомида туманларга бириктирилган вилоят Ишчи гуруҳи аъзолари ғўзага озуқа бериш, суғошир, агротехник тадбирларининг бориши, йўл қўйилган камчиликлар, ривождан ортда қолаётган далалар бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот берди.

Вилоят раҳбари ишларни жадаллаштириш, ўғитлаш ва суғориш ишларини муддатида, сифатли амалга ошириш, бу орқали ҳосилга ҳосил қўшиш лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга тегишли вазифалар топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.