Термиздаги икки институт йириклаштирилиб, янги университет ташкил этилади
Президентимиз давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди.
Хусусан, жорий йил 20-июн куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқларга асосан Сурхондарёдаги Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институтини йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилаётганлиги маълум қилинди.
Унда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилиши, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитиш йўлга қўйилиши қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари тармоқ, корхона ва олий таълим муассасаси узвийлигини мустаҳкамлаш, ўз соҳасида илғор, рақобатдош мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz