Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти делегацияси Россия Федерациясида

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги воҳамиз делегацияси Россиянинг Челябинск вилоятига ташриф буюрди.

Дастурга кўра Челябинск ва Новосибирск вилоятларида бизнес форумда иштирок этиш, икки томонлама учрашувлар, лойиҳалар юзасидан музокаралар, келишувларни имзолаш тадбирлари, йирик ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, логистика марказлари ҳамда диққатга сазовор жойлар билан танишувлар режалаштирилган.

Бугун дастурга мувофиқ Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Челябинск губернатори Алексей Текслернинг томонлар мутасаддилари ҳамда ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш, янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда қатор келишувларга эришилди.

Мулоқот якунида вилоятимиз ҳокими Челябинск губернатори ва тадбиркорларни Сурхондарёга амалий ташриф билан боришга таклиф қилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.