Сурхондарё ва Новосибирск вилоятлари ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Сурхондарё вилояти делегациясининг Новосибирск вилоятига ташрифи доирасида амалий тадбирлар бошланди. Бугун вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травниковнинг кенгайтирилган таркибдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Унда томонларнинг тармоқ ва соҳалар мутасаддилари ҳамда ишбилармон доира вакиллари ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг янги йўналишлари, истиқболли лойиҳалар ҳамда мавжуд имкониятлар юзасидан тақдимотлари кўриб чиқилди ва маърузалари тингланди. Икки вилоят раҳбари ҳам Ўзбекистон ва Россия Президентларининг сай-ҳаракатлари билан икки мамлакатнинг стратегик ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланиб бораётганини қайд этишди.
Тадбир якунида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Новосибирск вилояти ҳукумати ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича англашув меморандуми ҳамда ушбу меморандумни ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” имзоланди.
Делегациямизнинг Новосибирск вилоятига ташрифи давом этмоқда.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz