Сариосиё туманига янги ҳоким тайинланди
Сессия ишида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди. Унда туманни ҳар томонлама ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида сўз юритилди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Тўраев Ўктам Исмоилович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Сариосиё тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғи Хўжақулов Абдусалом Пардаевич Сариосиё тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Сессияда сўзга чиққанлар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд имконият ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасида туман фаоллари олдида турган долзарб вазифалар кўрсатиб берилгани, ана шу амалий кўрсатмалар асосида ишни тўғри ташкил этиб, ҳамжиҳатлик билан меҳнат қилиш ва кўзланган марраларга эришиш зарурлигини алоҳида таъкидладилар.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz