Термиз шаҳрида қурилиш соҳасидаги ишлар билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда коммунал соҳа ташкилотлари фаолияти билан танишди. Дастлаб, 300 ўринли тиббиёт кластерида олиб борилаётган якуний ишлар билан танишилди.
Ҳозирда ободонлаштириш ва биноларни жиҳозлаш ишлари олиб борилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 78,7 млрд сўм бўлиб, унда 300 ўринли тиббиёт маркази, 450 ўринли ўқув хоналари ва конфренциялар зали ташкил этилмоқда. Эътиборлиси, юқори технологик тиббий муолажаларни амалга ошириш имкониятини берадиган “Тиббиёт кластери”нинг ишга туширилиши натижасида фуқароларнинг бошқа ҳудудларга сарсон бўлишининг олди олинади ва йилига 14,3 млрд сўм маблағ тежалишига эришилади.
Шундан сўнг вилоят раҳбари “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ фаолияти ҳамда мавжуд имкониятлари билан танишди. Ходимлар билан учрашувда воҳа аҳолисини сифатли ва тоза ичимлик суви билан барқарор таъминлаш борасида амалга ошрилаётган лойиҳалар, хусусан, “Тўпаланг” дарёсидан вилоятнинг 11 та ҳудудини ичимлик суви билан таъминловчи лойиҳа ҳақида тўхталди.
Бу каби йирик лойиҳалар ишга туширилгач, аҳолига ичимлик сувининг барқарор ва тизимли етказиб берилишида соҳа ходимларининг тезкор ва самарали фаолияти зарурлиги, улардан фидойилик талаб этилиши қайд этилди. Бунинг учун соҳа ходимларининг имкониятларини ошириш ҳамда моддий-техник таъминотини яхшилаш мақсадида “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан ажратилган 7 дона махсус техникалар ҳамда қўшимча асбоб-ускуна ва жиҳозлар топширилди.
Вилоят раҳбари Миллий гвардия бошқармасида маданият маркази, ётоқхона, тиббиёт пункти ва бошқа бинолар қурилиши билан танишди. Соҳа ходимлари учун муносиб шароитлар яратиш, лойиҳаларни сифатли амалга ошириш бўйича масъулларга янги вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, Миллий гвардия бошқармаси ходимларининг жисмоний ва жангавор шайлигини ошириш борасида яратилган шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Вилоят раҳбари машғулот залида ўқ отиш машқларида ўзини синаб кўрди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳри Алишер Навоий кўчасида қад ростлаётган “ИТ парк” ва “ИТ академияси” филиали биносининг қурилиш жараёнлари кўздан кечирилди. Мутасаддилар аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборот берди. Вилоят раҳбари замонамизнинг энг талабгир ва соат сайин ривожланиб бораётган соҳа учун қурилаётган бино ҳам шунга яраша барча шароитлар билан таъминланиши лозимлигини таъкидлаб, масъулларга қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлар ишларида биринчи навбатда сифат ва замон талабларига эътибор қаратиш кераклигини кўрсатиб ўтди.
Ўрганиш якунида вилоят раҳбари Алишер Навоий кўчасида ташкил этилаётган “Ёшлар ва туризм” кўчаси қурилиши билан танишди. Ишларни жадаллаштириш, лойиҳага асосан барча объектларнинг сифатли ҳамда муддатида топширилишини таъминлаш бўйича шаҳар ҳокими ва соҳа мутасаддиларига вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz