Байрамга тайёргарлик жараёнлари ва маҳаллаларда топшириқлар ижроси ўрганилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида жойлашган “Санъат саройи” мажмуасининг ёзги амфитеатр майдонида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 33 йиллиги байрами дастурларига тайёргарлик жараёнларининг бориши билан танишди.

Энг улуғ ва энг азиз байрамни юксак савияда кутиб олиш учун ҳозирдан пухта тайёргарлик кўрилаётган бўлиб, амфитеатрда вилоятнинг асосий байрам дастури ўтказиладиган майдонни безатиш ҳамда концерт дастури лойиҳалари кўриб чиқилди. Вилоят раҳбари бу йилги байрам ҳар йилгиданда юқори савияда ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишларини жадаллаштириш, майдоннинг безатилиши, концерт дастурининг мазмунли бўлишини таъминлаш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Термиз шаҳрининг Жайхун маҳалласида топшириқлар ижроси, ҳудудни ободонлаштириш, инфратузилмани яхшилаш ишларининг бориши кўздан кечирилди. Айрим кўчаларда етарлича тартиб ўрнатилмаганлиги, чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетилишига етарлича эътибор қаратилмаганлиги танқид қилинди. Шунингдек, ушбу маҳалла ҳудудида жойлашган 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти, болаларни соғлом овқатлантириш ҳолати ўрганилди.

Вилоят раҳбари маҳаллани ободонлаштириш ишларини тизимли йўлга қўйиш, боғчада озиқ-овқатларнинг тўлиқ таъминоти бўлиши ҳамда барча боғчаларда тарбияланувчиларга рацион асосида берилишини ишчи гуруҳи тузган ҳолда ўрганиш топшириғи берилди.

Шаҳар ҳудудидаги ўрганишлар давомида “Абдулла Авлоний” маҳалласида ҳам топшириқлар ижроси ўрганилди. Бу ерда ҳам масъулларга йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.