Сурхондарё вилояти ҳокими ва Новосибирск губернаторининг онлайн мулоқоти бўлиб ўтди
Бугун видеоконфренсалоқа шаклида ташкил этилган онлайн мулоқотда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Новосибирск вилояти губернатори Андрей Травников бошчилигида томонларнинг таълим, соғлиқни сақлаш, миграция, инвестициялар ва саноат соҳалари мутасаддилари иштирок этишди.
Мулоқот аввалида вилоятимиз раҳбари Новосибирск губернаторига Сурхондарё делегациясининг жорий йил 17-18-июл кунлари Новосибирск вилоятига ташрифида ташкил этилган юқори савиядаги қабул ҳамда меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шундан сўнг, ташриф давомида эришилган келишувлар, тузилган шартномалар ижроси, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат миграцияси, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, саноат кооперацияси каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, лойиҳаларни йўлга қўйиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан томонларнинг расмийлари ахборот берди.
Онлайн мулоқот давомида Новосибирск вилояти делегациясининг жорий йил сентябр ойида Сурхондарёга бўладиган ташрифи дастури ҳам муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида томонлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантиришга тайёрлигини ҳамда биргарликда лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор эканлигини қайд этишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz