Пахта майдонлари дефолиацияси ва йиғим-терим мавсуми олдидан кўргазмали семинар ўтказилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Шеробод туманида қишлоқ хўжалиги масъуллари, пахта тўқимачилик кластерлари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ғўзани дефолиация қилиш, йиғим-терим мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинарда воҳанинг бошқа туманлари масъуллари видеоконфренсалоқа орқали иштирок этди.
Сурхондарёда 2024-йилги пахта ҳосили учун 72 210 гектар майдонда ғўза экилган бўлиб, миришкорларимиз 275 минг тоннага яқин хирмон яратишни мақсад қилишган. Йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга етмасдан йиғиштириб олиш мақсадида вилоят бўйича жами 1 430 та терим отрядлари ташкил этилган.
Бугунги семинарда вилоят раҳбари ҳудудлар масъуллари ва қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддиларининг йиғим-теримга тайёргарлик кўриш ҳамда майдонларни теримга тайёрлаш учун дефолиатсия тадбирларини амалга ошириш юзасидан ахборотларини тинглади. Соҳанинг малакали мутахассислари берган маслаҳатларни инобатга олиб, дефолиация тадбирларини енгил шаклда амалга ошириш лозимлиги қайд этилди.
Вилоят раҳбари туманлар мутасаддиларига терим отрядлари учун барча шароитларни таъминлаш, даланинг ўзида иссиқ овқат, ичимлик суви ва бошқа зарурий таъминотларнинг бўлишини қатъий назоратга олиш, жалб қилинадиган техникаларни сафарбарликка тайёр қилиш вазифасини топширди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz