Олимпия ўйинлари ғолиби бўлган сурхондарёлик спортчилар шарафига тантанати тадбир ташкил этилди

Термиз шаҳридаги Якка кураш турлари мактабида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони ва совриндори Баҳодир Жалолов ҳамда Музаффарбек Тўрабоевларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ёшлар, спортчилар, воҳалик спорт мухлислари иштирок этган тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган боксчимиз Баҳодир Жалолов ва бронза медали соҳиби, курашчимиз Музаффарбек Тўрабоевга зарбоп тўн кийдириб, воҳа аҳли номидан спортчиларимизни эришган ғалабалари билан табриклади.

Спортчиларимиз, уларнинг ота-оналари ва яқинлари сўзга чиқиб, Президентимизнинг спортга қаратаётган эътибори, Ватанимиз шуҳратини нуфузли мусобақаларда кенг тараннум этиш учун спортчиларга яратаётган шароитлар учун ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Тартанали тадбир иштирокчилари воҳанинг мард ўғлонлари билан эсдалик учун суратларга тушди ва гуллар туҳфа қилишди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.