Сурхондарё вилояти ҳокими Япония халқаро ҳамкорлик ташкилоти делегациясини қабул қилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Мишима Кенжи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида вилоят раҳбари ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, ўтган йили декабр ойида Сурхондарё делегациясининг Японияга ташрифида JICA билан эришилган келишувлар ҳамда уларнинг ижросига тўхталди. Шунингдек, Япония томони ҳам эришилган келишувлар ва янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ўз таклиф ва ташаббусларини билдирди.
Учрашувда туризм, соғлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик ҳамда Японияда Термиз шаҳрини хавфсиз шаҳарлар рўйхатига киритиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро ҳамкорликдан мамнун эканликларини ҳамда уни янги босқичда кенгайтириш ва ривожлантиришдан манфаатдорлигини қайд этишди.
JICA делегацияси воҳамизга ташрифи давомида ҳудудларда ишлаб чиқариш, логистика ва ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ҳамда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz