Термизда маҳалла идораси фойдаланишга топширилиши, Музработда мактаблар қурилиши билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши билан танишиш мақсадида Термиз ва Музработ туманларига ташриф буюрди.
Дастлаб, вилоят раҳбари Термиз туманида оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган “Шароф Рашидов” маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишди ҳамда янгиланган маҳалла идораси биносининг фойдаланишга топшириш тадбирида иштирок этди. Сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этган тадбирда маҳаллада амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, аҳоли учун катта қулайликлар яратилгани таъкидланди.
Вилоят раҳбари маҳалла идорасида яратилган шароитлар билан танишиб, “еттилик” томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ахборотини тинглади. Маҳаллани комплекс ривожлантириш, “яшил” тоифага ўтказиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида “Сайхунобод” ҳамда “Уйчи” туманлари тажрибаси асосида ишларни изчил давом эттириш вазифалари белгилаб берилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари ҳудудларга ташрифини Музработ туманида давом эттириб, мактаблар қурилиши ва реконструкцияси билан танишди. Хусусан, 5-сонли мактабнинг 330 ўринли қўшимча ўқув биносини қуриш, 140 ўринли биносини мукаммал таъмирлаш, 30-сонли мактабнинг 270 ўринли ва 34-сонли мактабнинг 180 ўринли қўшимча ўқув биноларининг қурилиши кўздан кечирилди.
Мазкур мактабларда ўқув бинолари қурилиши ва мавжуд биноларнинг реконструкцияси Президентимизнинг “2024-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишув давомида ишларни жадаллаштириш лозимлигини қайд этиб, ўқув биноларини янги ўқув йили бошлангунга қадар фойдаланишга топширилиши лозимлигини таъкидлади.
Туман раҳбарлари ва соҳа мутасаддиларига лойиҳаларнинг ҳар бирида қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш учун қўшимча ишчи кучи жалб қилиш, ишларни қисқа муддатда, сифатли қилиб якунлаш вазифаси топширилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz