Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади: Сурхондарёда учинчи "Устозлар миллий форуми" ўтказилди
Бугун Термиз шаҳридаги муҳташам Санъат саройида учинчи "Устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди. Форум аввалида воҳалик ёш тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди ҳамда тадбир санъат ва спорт мактаблари ўқувчилари, китобхон ва рассом, ижодкор ва санъаткор ёшларнинг ижодий чиқишлари билан бошланди.
Миллий форумда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, тадбирда жам бўлган 700 дан ортиқ муаллимлар орқали воҳамиздаги барча педагогларни мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллик байрами ҳамда “Билимлар куни” билан табриклади. Шунингдек, тизимда сўнгги йилларда олиб борилган кенг кўламли ишлар ҳақида тўхталиб, вилоятдаги 961 та мактабда қарийб 533 минг ўқувчига 47 мингдан ортиқ ўқитувчи ва мураббийлар таълим-тарбия бериб келаётгани ҳамда уларнинг 3 547 нафари олий тоифали ўқитувчилар экани, бу кўрсаткич сўнгги етти йилда қарийб тўрт баробарга ошганлигини таъкидлади.
Тадбирда таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган, таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган, фаол, ташаббускор ва изланувчан, муносиб натижаларга эришаётган 15 нафар педагоглар, муаллим ва мураббийларимиз вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва совғалари билан тақдирланди.
Тақдирлаш маросимида соҳада кўп йиллардан буён меҳнат қилиб келаётган фахрий устозлар сўзга чиқиб, таълим тизимига қаратилаётган эътибор хусусида, педагог касбининг жамият, келажак авлод олдидаги масъулияти ҳақида сўз юритди.
Вилоятнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури тадбир иштирокчиларига янада кўтаринкилик бағишлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz