Термиз шаҳрида мактаб ва боғчадаги шароитлар билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов “Санъат саройи” мажмуасида ўтказилган “Устозлар миллий форуми” тадбирларидан сўнг Термиз шаҳридаги 3-сонли мактабда янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, синф хоналарининг жиҳозланиши билан танишди.
Мактаб вилоятимиздаги энг илғор таълим муассасаларидан бири бўлиб, таълим сифати бўйича рейтинг кўрсаткичларида юқори натижаларни қайд этган. Вилоят раҳбари шароитлар билан танишув давомида ўқитувчилар билан суҳбатлашди ҳамда лаборатория хоналарида машғулотларнинг ташкил этилиши, реактивларда олиб бориладиган тажриба-синов жараёнларини кўздан кечирди.
Мактаб жамоасига самарали меҳнат ҳамда янги ўқув йили учун кўрилган ҳозирлик учун миннатдорчилик билдирди.
Шундан сўнг, вилояти раҳбари “Лидер Нур” нодавлат мактабгача таълим муассасасида яратилган шароитлар ҳамда тарбияланувлар билан олиб борилаётган таълим-тарбия ва спорт тўгараклари фаолияти билан танишди. Боғча фаолияти, айниқса спорт тўгараклари яхши йўлга қўйилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, ушбу бинонинг ертўласида ташкил этилган тикувчилик корхонаси фаолияти билан ҳам танишилди. Умумий 6 та иш ўрни яратилган лойиҳа доирасида 2 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланган. Вилоят раҳбари тадбиркорнинг лойиҳаларини эътироф этиб, фаолиятини кенгайтириш, янги ташаббусларни амалга ошириш юзасидан тавсияларини берди ҳамда бунинг учун зарур кўмаклар кўрсатилишини таъкидлади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz