Хотин-қизлар масалалари бўйича вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
Бугун вилоят ҳокимлигида Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Сурхондарё вилояти комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими, сенатор Улуғбек Қосимов ва Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов ҳамда комиссия аъзолари, алоқадор ташкилотлар мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида вилоятда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди. Мутасаддилар “Хонадонбай” ўрганиш асосида ишсиз, ишлаш истагида бўлган хотин-қизларни аниқлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ахборот берди.
Ҳудудларда қатор натижаларга эришиш билан бирга, хотин-қизлар билан ишлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда муаммоларини ҳал этишда қатор камчиликлар борлиги кўрсатиб ўтилди. Комиссия аъзолари ва ҳудудлар масълулларига хотин-қизлар билан келгусида амалга ошириладиган вазифалар ҳамда чора-тадбирлар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz