Сариосиё туманида инвестиция лойиҳалари ва корхоналари фаолияти билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов инвестицион лойиҳалар, ишлаб чиқариш корхоналари ва яратилаётган иш ўринлари билан танишиш мақсадида Сариосиё туманига ташриф буюрди. Вилоят раҳбари туманга ташрифининг дастлабки манзилида “Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ Хонжиза кон бойитиш фабрикаси фаолияти билан танишди.
Танишув давомида вилоят раҳбари фабрика раҳбарияти билан диспетчерлик ва бошқарув марказида суҳбат қилиб, ишлаб чиқариш қувватлари, уларни ошириш, янги иш ўринлари яратиш борасидаги режалари билан танишди. Вилоят раҳбари фабрикада илмий изланишлар олиб бориш учун илмий ходимлар жалб қилинмаганлигини танқид қилиб, бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Шунингдек, шу ернинг ўзида Президентимизнинг жорий йил 22 июнь санасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида саноат корхонасига ишга жойлаштирилган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Шундан сўнг, “Мароқанд Денов парранда” хусусий корхонаси томонидан паррандачиликни ташкил этиш лойиҳаси билан танишилди. Лойиҳа Сариосиё ва Денов туманларининг туташ ҳудудида амалга оширилаётган бўлиб, 20 та иш ўрни яратилмоқда. Шу ернинг ўзида ҳудуддаги маҳалла “еттилиги” билан суҳбат қилиниб, уларнинг фаолияти ва келгусидаги режалари юзасидан ахбороти тингланди.
Кейинги манзилда “Smart Communication” МЧЖнинг “Имзо” бренди асосида эшик ва дераза ром ишлаб чиқариш фабрикаси фаолияти билан танишилди. Умумий қиймати 117 млрд сўмдан ортиқ бўлган лойиҳа йилига 300 минг дона эшик ва дераза ромлари ишлаб чиқариш қувватига эга ҳамда 200 та иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш жараёнлари ва тайёр маҳсулотлар кўздан кечирилиб, фаолиятни кенгайтириш юзасидан зарур тавсияларни берилди.
Вилоят раҳбари “Сурхон сифат текстил” ХК томонидан фаолияти йўлга қўйилган ип-калава ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишди. 2019 йилда ишга туширилган корхонада 500 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Танишув давомида тадбиркор билан суҳбат қилиниб, муаммолари тингланди ҳамда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Танишувнинг кейинги манзили туманнинг Галабутта маҳалласида “Solanuz Fresh Food” МЧЖнинг музлатгичли омборхонаси бўлди. Ҳудуд аҳолиси асосан картошкачилик билан шуғулланганлиги боис ушбу музлатгичли омборхонада асосан уруғлик ва товар учун етиштирилган картошка маҳсулотлари сақланади. Мавсумда 300-400 тагача, йилнинг қолган вақтларида 100 тагача мавсумий ишчилар картошка етиштириш ва омборхона ишларида меҳнат қилади.
Вилоят раҳбарининг Сариосиё туманига ташрифи давомида видеоконфренсалоқа орқали Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссиясининг ёшлар сиёсати соҳасида белгилаб берилган топшириқлар ижросининг 7 ойлик якунлари ва йил якунига қадар олдинда турган устувор вазифалар юзасидан йиғилиши ҳам ўтказилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz