Ангор ва Шеробод туманларида ғалла экиш мавсуми олдидан семинар ўтказилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш мавсуми олдидан ер майдонларини тайёрлаш, уруғ, минерал ўғитлар захирасини жамғариш, техника ва сеялкаларни мавсумга ҳозирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда мавсум олдидан ташкил этилган семинарда иштирок этиш мақсадида Ангор ва Шеробод туманларига ташриф буюрди.
Хусусан, Ангор тумани “Ш.Рашидов” ҳудудидаги “Замин Ангор кластер” МЧЖнинг 10 гектарлик, Шеробод тумани “В.Қодиров” ҳудудидаги “Назокат АСУ” фермер хўжалигининг 14 гектарлик дала майдонларида 2025 йил ҳосили учун ғалла экиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.
Вилоят раҳбари олиб борилаётган ишлар юзасидан соҳа масъуллари ва туман мутасаддиларининг ахборотини тинглади. Шунингдек, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Гʻалла экиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш, пахта теримини самарали олиб бориш, экиш отрядлари ҳамда теримчилар учун далаларда зарур шароитларни яратиш, техникаларнинг шайлигини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Маълумот учун, 2025 йил ҳосили учун Шеробод туманида 10 700 гектар, Ангор туманида 6 5000 гектар майдонга уруғ қадалиши режалаштирилган.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz