Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фаррух Таиров 1980 йилда Денов туманида туғилган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академиясини 2002 йилда бакалавр, 2004 йилда магистр йўналишлари бўйича тугатган. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Ҳарбий унвони – полковник.

Фаррух Таиров меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармасида масъул лавозимларда, шунингдек, Узун ва Сариосиё туманларида ички ишлар бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган.

У 2019 йилдан то шу кунгача Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Фаррух Таиров бу лавозимда Абдусалом Хўжақулов ўрнини эгаллади. Аввалроқ А.Хўжақулов Сариосиё туманнинг янги ҳокими этиб тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.