Байрамга туҳфа: Термиз давлат университетида талабалар турар жойи, Илмий-тадқиқот маркази ҳамда спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
Энг улуғ ва энг азиз айём – мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги арафасида воҳамизнинг барча ҳудудларида ижтимоий, иқтисодий ва саноат соҳалари обектлари, турар жойлар фойдаланишга топширилмоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигига хизмат қиладиган масканлар ишга туширилмоқда.
Хусусан, бугун Термиз давлат университетида бир йўла уч обект – 700 ўринли Талабалар турар жойи, 750 ўринли Илмий-тадқиқот маркази ҳамда Спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди. Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, йиғилганларни истиқлол айёми билан қутлади ҳамда олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ва талабаларни янги объектлар очилиши билан табриклади.
Вилоят раҳбари фахрий профессор-ўқитувчилар, университет раҳбарияти, нуронийлар ҳамда талабалар билан фойдаланишга топширилган биноларда яратилган шароитлар ҳамда университет фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қиладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Маълумот учун, 700 ўринга мўлжалланган 9 қаватли талабалар турар жойининг умумий қиймати 31 млрд сўм бўлиб, 50 фоиз давлат субсидияси ва 50 фоиз университет маблағлари ҳисобидан бунёд этилган. Илмий-тадқиқот марказини 7 қаватли 750 ўринли биносининг умумий қиймати 26,6 млрд сўмни ташкил этади. Шунингдек, энг замонавий шароитлар билан таъминланган, кураш ҳамда дзюдо спорт турларига ихтисослаштирилган Спорт мажмуаси эса 3,4 млрд сўмга барпо этилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz