Сурхондарё вилоятидаги барча мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади

Бугун Сурхондарё вилоятидаги мактабларнинг барчасида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирларда вилоят, шаҳар ва туманлар сектор раҳбарлари, ташкилот, идора ва бошқармалар бошлиқлари иштирок этиб, ўқувчиларни мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги ҳамда “Билимлар куни” билан табриклади.

Хусусан, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Бойсун туманидаги 39-сонли мактабда ўтказилган тадбирда иштирок этиб, ўқитувчи ва мураббийлар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини “Билимлар куни” – янги ўқув йилининг бошланиши билан, барчани мустақиллигимизнинг ўттиз уч йиллиги шодиёналари билан муборакбод этди.

Шунингдек, мактаб остонасига илк қадам қўйган 94 нафар 1-синф ўқувчиларига “Президент совғаси”ни тантанали топширди. Мактаб кутубхонаси учун китоблар жамланмаси берилди.

Маълумот учун, 2024-2025 ўқув йилида жами ўқувчилар сони 548 минг нафар бўлиб, уларнинг 58 700 нафари 1-синфга қабул қилинган.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.