Йирик лойиҳалар тақдимоти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети мажлислар залида топшириққа асосан лойиҳа институтлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг техник иқтисодий асослари ҳамда тизерлари билан танишди.

Ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берувчи лойиҳаолди ҳужжатлар; техник иқтисодий асослари юзасидан мутасаддилар, лойиҳа институтлари масъуллари томонидан ахборот берилди. Унга кўра вилоят бўйича жами 30 та янги лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, умумий қиймати қарийб 524 млн долларни, яратилиши мўлжалланган иш ўринлари сони 5 565 тани ташкил этади.

Вилоят раҳбари лойиҳаларнинг техник иқтисодий асослари ҳамда тизерларни ишлаб чиқишда камчиликларга йўл қўйилганлигини танқид қилиб, масъулларга инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш юзасидан вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Ангор туманида ҳам бўлиб, “Ангор индех” улгуржи моллар савдо комплексида амалга оширилаётган ишлар, лойиҳалар ҳамда мавжуд имкониятларни ишга солиш бўйича тақдимотлар билан ҳам танишди. Мутасаддиларга комплексни тўлиқ ишга тушириш, тадбиркорларни жалб қилиш, қурилиш моллари савдосини ташкил этиш, иш ўринлари сонини ошириш топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.