Термиз шаҳрида меҳмонхоналар қурилиши билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар ҳамда оила ва хотин-қизлар йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Термиз шаҳридаги қатор қурилиш объектларида бўлди.

Хусусан, Термиз шаҳри ҳудудида “Yusufbek Surxon Baraka” OK томонидан қурилаётган 40 ўринли, “JAVOHIRBEK SURXON QURILISH” хусусий корхонаси томонидан қурилаётган 100 ўринли ҳамда “TOShKENT TERMIZ HАMKOR” МЧЖ томонидан қурилаётган 200 ўринли меҳмонхона қурилиши билан танишилди. Вилоят раҳбари лойиҳалар қурилишини кўздан кечириш давомида ташаббускор тадбиркорлар билан мавжуд муаммолар юзасидан суҳбатлашди.

Воҳада туризм салоҳиятини яхшилаш, хизматлар соҳасида иш ўринлари сонини оширишда муҳим ҳисобланган меҳмонхоналар қурилишида юзага келган муаммоларни ҳал этиш, тадбиркорларга кўмак кўрсатиш бўйича мутасаддиларга вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, ҳунарманд хотин-қизлар томонидан тайёрланган миллий кийимлар, зардўзлик маҳсулотлари ва Сурхонча дўппилар кўргазмаси билан танишилди. Воҳамизга келаётган хорижлик туристлар учун миллий кийим-бошларимиз харидоргир эсдалик маҳсулотлари бўлишини инобатга олиб, уларни тайёрлаш кўламини кенгайтириш, ушбу фаолият билан шуғулланувчи ҳунарманд хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги “Намунали маданият маркази”га айлантирилаётган марказ қурилиши билан танишилди ҳамда шу ернинг ўзида Термиз шаҳар ва туманлар Молия ва маданият бўлимлари раҳбарлари билан ҳудудларда “Намунали маданият марказлари”ни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят раҳбари масъулларнинг ахборотини тинглаб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб берди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.