Жарқўрғонда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш, шунингдек, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Жарқўрғон туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида туманнинг Қораёнтоқ маҳалласида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Хусусан, дастлаб, ҳудудда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури асосида фаолиятини кенгайтирган тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди.

Вилоят раҳбари кўргазмадан сўнг, шу ернинг ўзида Термиз давлат университети томонидан жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда камбағалликни қисқартириш борасида Сурхондарё тажрибасини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадаларини ошириш бўйича ишлаб чиқилган тақдимотлар билан танишди. Мутасаддиларга зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, синов тариқасида ишларни бошлаш вазифаси топширилди.

Шундан сўнг, Қораёнтоқ маҳалласидаги ишсиз фуқароларга ўзини ўзи банд қилиши учун субсидия асосида асбоб-ускуна ва жиҳозлар ҳамда мотороллерлар топширилди.

Ташриф сўнгида вилоят раҳбари маҳаллада ижтимоий аҳволи оғир тоифа сифатида танлаб олинган оилалар хонадонларида бўлиб, уй-жой шароитларини яхшилаш, бандлигини таъминлаш, даромадларини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Бу борада мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди. Фуқаролар билан суҳбатда зарур кўмаклар кўрсатилиши, турмуш шароитларини яхшилаш учун чора-тадбирлар амалга оширилиши билдирилди.

Мутасаддиларга кўмакка муҳтож оила сифатида танлаб олинган 25 та хонадонда ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган муаммоларни ҳал этиш, хусусан, уй-жой қуриш, турар-жойларни таъмирлаш, ишсизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволатиш ҳамда боғча ёшидаги фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига жойлаштириш вазифалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.