Термиз шаҳри ва икки туманда объектлар қурилиши билан танишилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасига мувофиқ Термиз шаҳри, Термиз ва Жарқўрғон туманларида қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, турар-жойлар, ижтимоий соҳа ва бошқа турдаги объектлар барпо этилиши билан танишди.
Дастлаб, Термиз шаҳрида Республика суд-тиббий экспертиза илмий амалий марказининг Сурхондарё вилояти филиали биносини реконструкция қилиш объектида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари кўздан кечирилди. Шундан сўнг, Термиз тумани Янгиобод маҳалласида жами 50 гектардан ортиқ майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғида амалга оширилаётган ишлар, турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ва бошқа бинолар қурилиши билан танишилди. Масъуллар амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот бериб, тақдимотлар билан таништирди.
Кейинги манзилда, туманнинг Қорахон маҳалласида жойлашган 11-сонли мактабнинг 180 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши, шунингдек, мактабда яратилган шароитлар ҳамда ўқув жараёнларининг бориши билан танишилди. Вилоят раҳбари таълим-тарбия ишларини сифатли ташкил этиш, зарур шароитларни яратиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмаларни берди.
Вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифи Жарқўрғон туманида давом этди. Туманга ташриф аввалида Зартепа маҳалласида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми доирасида 3 та трансформатор пункти, 200 дона бетон устун, 6,5 км ёпиқ электр кабеллари ва кўчаларга тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш ишларининг бориши билан танишилди. Шунингдек, Дўстлик маҳалласида жойлашган 7-сонли мактабнинг умумий қиймати 2 млрд сўмдан ортиқ бўлган 180 ўринли қўшимча ўқув биноси қурилиши ҳам кўздан кечирилди.
Мутасаддиларга қурилиш таъмирлаш ишларини сифатли олиб бориш, лойиҳаларни белгиланган муддатда фойдаланишга топширишни назоратга олиш вазифалари топширилди.
Туманга ташриф якунида Қораёнтоқ маҳалласида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массивида турар жойлар ҳамда тадбиркорлик объектлари қурилиши кўздан кечирилиб, шу ернинг ўзида вилоятда қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар соҳа мутасаддилари ҳамда шаҳар ва туманлар ҳокимларининг масалага масъул ўринбосарлари иштирокида муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz