Бешта туманда пахта йиғим-терим ишлари билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов пахта йиғим-терим ишлари билан танишиш мақсадида Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи ва Олтинсой туманларига ташриф буюрди. Дастлаб, Ангор туманида фермер хўжалиги даласида Хитойдан келтирилган янги пахта териш машиналарининг иш жараёнлари билан танишилди.

Машинанинг иш фаолияти билан танишган вилоят раҳбари хитойлик етказиб берувчилар билан суҳбатлашди. Иш самарадорлиги ва унумдорлиги юқори бўлган ушбу терим машиналаридан яна келтирилиши, кейинги мавсумларда ғўза қатор оралиқлари терим машиналарига мосланиши қайд этилди.

Шунингдек, бошқа ҳудудларда ҳам терим жараёнларининг бориши ҳамда пахта ҳосилдорлиги билан танишган вилоят раҳбари илғор теримчиларга совғалар топширди.

Мутасаддиларга йиғим-терим ишларини жадаллаштириш, теримчилар учун даланинг ўзида шароит яратиш ҳамда терим пулларини кунлик тарқатишни йўлга қўйиш вазифалари топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.