Вилоят бўйлаб автомобиль йўлларининг таъмирланиши ўрганилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафтанинг душанба куни учун белгиланган иш режасига мувофиқ қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Хусусан, Термиз шаҳри Тупроққўрғон ва Саховат маҳаллаларида кўп қаватли турар жойлар қурилиши жараёни билан танишилди.

Шунингдек, қурилиш соҳаси мутасаддилари, шаҳар ва туманлар ҳокимларининг масъул ўринбосарлари ҳамда кўп қаватли уй-жойлар қурувчилари билан лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилинди. Объектлар қурилишини жадаллаштириш, сифатли олиб бориш ҳамда белгиланган муддатда якунига етказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари сектор раҳбарлари, қурилиш соҳаси мутасаддилари ҳамда йўлсозлар билан Термиз, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманларидан ўтувчи 4Р-100 “Мангузар қ.-Жарқўрғон ш.-Бандихон қ.-Олтинсой қ.-Денов ш.” автомобиль йўлининг 11-126 км қисмини жорий таъмирлаш ишларининг бориши билан танишилди. Йўналиш бўйлаб йўлларнинг ҳолати кўздан кечирилди. Автомобиль йўллари инфратузилмасини яхшилаш, йўлбўйи ҳудудларида ободонлаштириш ишларини амалга ошириш, маҳалла ва қишлоқларни обод манзилларга айлантириш вазифалари топширилди.

Ташриф давомида Бандихон тумани Обикор маҳалласида жойлашган Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли “Ёнғин қутқарув” биноси билан танишилди ҳамда объектни ишга тушириш учун ташкилий масалаларни ҳал қилиш топшириғи берилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.