Сурхондарёда участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

Сурхондарё вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича участка сайлов комиссиялари таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди ва вилоятдаги 865 та сайлов участкаси учун 9 минг 451 аъзодан иборат таркиби тасдиқланди.

Номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилиниб, “E-saylov” тизими орқали ҳудудий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилган.

Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 47 фоизи хотин-қизлардир. Аъзоларнинг 84 фоизи олдинги сайловларда ҳам иштирок этиб, сайлов қонунчилигидан етарли тушунча тўплаган тажрибали аъзолар бўлса, 16 фоизи сайлов комиссиялари фаолиятида илк марта қатнашмоқда.

Маълумот учун, бу йилги муҳим сиёсий кампанияда вилоятдаги сайлов участкаларидан 1 миллион 669 мингдан ортиқ сайловчи овоз бериши кутилмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.