«ТЕРМЕЗ КАРГО ЦЕНТР» транспорт-логистика маркази фаолияти билан танишилди
Вилоятимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Новосибирск губернатори Андрей Травников бошчилигидаги делегация вакиллари Термиз туманида жойлашган «ТЕРМЕЗ КАРГО ЦЕНТР» транспорт-логистика маркази фаолияти билан танишишди. Марказ қарийб 50 гектар майдонда жойлашган бўлиб, ҳар бири 6 минг кв метр бўлган 4 та ангарга эга умумий 1,5 минг тонна омборни ўз ичига олади.
Вилоятимиз раҳбари Улуғбек Қосимов Новосибирск губернаторига ҳудудни таништирар экан, марказ Ўзбекистондан нафақат қўшни мамлакатларга, балки, дунёнинг бошқа мамлакатларига ҳам маҳсулотларни хавфсиз ва ишончли етказишда муҳим логистика обекти саналишини таъкидлади.
Хусусан, келгусида ҳудуд раҳбарлари ўзаро товарлар экспортида ҳам маҳсулотларни саралаш, сақлаш ва етказиб беришда ушбу транспорт-логистика маркази имкониятларидан кенг фойдаланиш мумкинлигини қайд этишди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz