Новосибирск делегацияси “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ фаолияти билан танишди

Кеча Сурхондарёга амалий ташрифини бошлаган Новосибирск губернатори Андрей Травников бугун вилоятимиз ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Жарқўрғон туманида жойлашган “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖнинг нефт қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси фаолияти билан танишди.

Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 250 минг тоннани ташкил этувчи комплекс ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган бўлиб, ҳозирда 1,5 мингдан ортиқ ходимлар меҳнат қилади. Мутахассислар ҳисоб-китобларига кўра комлпекс таркибидаги кон ва қудуқларнинг нефт захираси 5 млн тоннани, газ захираси 17 млрд куб метрни ташкил этади.

“PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ раҳбари комплекс фаолияти, мавжуд имкониятлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан тақдимот билан таништирди. Шунингдек, Новосибирск губернатори ўринбосари, саноат, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш вазири ҳамда соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар ҳам тақдимот давомида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ва истиқболлари юзасидан ўз фикрларини билдиришди.

Шундан сўнг, икки ҳудуд раҳбарлари комплекс фаолияти билан танишиб, келгусида нефт ва газ саноати йўналишида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, янги инвестицион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ташаббусини билдиришди.

Маълумот учун, Сурхондарё делегациясининг жорий йил 15-19-июл кунлари Челябинск ва Новосибирск вилоятларига ташрифи давомида “PETROMARUZ UZBEKISTAN” МЧЖ билан ҳамкорликда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб борилган эди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.