Термизда маҳсулотларни қуритиш ва музлатиш корхонаси, логистика маркази ҳамда археология музейи билан танишилди

Новосибирск губернатори Андрей Травников бошчилигидаги делегация Термиз туманида фаолият юритаётган “Голд агро фреш” МЧЖнинг маҳсулотларни қайта ишлаш, қуритиш ва музлатиш корхонасига ташриф буюрди. Ўзининг иссиқхоналар комплекси, мева-сабзавотлар етиштириш майдонларига эга корхона асосан маҳсулотларни қуритиш ёки музлатиш орқали хорижга экспорт қилиш фаолиятини олиб боради.

Меҳмонлар Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида маҳсулотларни саралаш, қадоқлаш, музлатиш, шунингдек, қуритиш жараёнлари ҳамда экспорт учун тайёрланган маҳсулотлар билан танишди.

Шундан сўнг, делегация аъзолари Россиянинг “ЛЕТО” корхонаси таъсисчилигидаги "ТЕРМИЗ АГРО ИМПЕХ" МЧЖ хорижий корхонаси томонидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, сақлаш, саралаш ва экспортга йўналтирувчи логистика маркази фаолияти билан танишишди.

Умумий майдони 10 гектар бўлган марказда 3 гектар иссиқхона, 4 гектар очиқ майдонлар ҳамда 3 минг квадрат метр майдонга эга музлатгичли омборхона ташкил этилган. Иссиқхона ва очиқ майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, брокколи, карам, кўкатлар, розмарин, помидор ва бодринг етиштирилади. Логистика маркази жорий йилда 2,5 млн долларлик маҳсулотни экспорт қилишни режалаштирган.

Шунингдек, Термиз тумани марказида жойлашган “Учқизил” сув омбори ҳамда ҳудуддаги экотуризм масканлари билан ҳам танишилди.

Новосибирск губернатори Андрей Травников бошчилигидаги делегация аъзолари вилоятимиз раҳбари Улуғбек Қосимов ҳамроҳлигида Термиз археология музейидаги экспонатлар билан танишди.

Делегация аъзоларига Термиз археология музейидаги воҳамизнинг энг қадимги тош давридан ХХ асргача бўлган тарихидан сўзловчи экспонатлар таништирилди ҳамда уларга маълумотлар берилди. Музейда сақланаётган экспонатлар ҳамда инсоният сивилизатсияси тарихидан сўзловчи топилмалар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ташрифи якунида Андрей Травников Фахрий меҳмонлар китобида қайдларини ёзиб қолдирди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.