Ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда оилавий тадбиркорлик фаолияти билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун тадбиркорлар қабулидан сўнг, Термиз шаҳрида ишлаб чиқариш корхоналари, оилавий тадбиркорлик лойиҳалари билан танишди. Хусусан, “Оравит керамик” МЧЖнинг умумий қиймати 1 млн 850 минг долларлик маиший ва декоратив керамик буюмлар ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишилди.

Лойиҳа 2021 йилда ишга туширилган бўлиб, йилига 48 минг дона керамик буюмлар ишлаб чиқарилади. Шунингдек, корхонада 80 та иш ўрни яратилган. Вилоят раҳбари лойиҳа ташаббускори билан суҳбатлашиб, фаолиятини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш юзасидан тавсияларини берди ҳамда бу борада зарур кўмаклар кўрсатилишини билдирди.

Шундан сўнг, “Сурхондарётаъминбутлаш” МЧЖнинг ДСП ламинатсия маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди. Умумий қиймати 2,5 млн долларлик лойиҳанинг ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш, корхона фаолиятини соғломлаштириш ҳамда молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари белгилаб берилди.

Кейинги манзилда, Турон маҳалласида фуқаро Фурқат Қурбонов томонидан ташкил этилган нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш оилавий тадбиркорлик фаолияти билан танишилди. Мавжуд имкониятларни ишга солиб лойиҳани йўлга қўйган тадбиркор хотин-қизлар бандлигини таъминлаган. Вилоят раҳбари тадбиркор билан суҳбатлашиб, унга миннатдорчилик билдирди ҳамда фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади.

Танишувлар якунида Термиз шаҳрида барпо этилаётган "Ёшлар ва туризм" кўчасида олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишларининг бориши кўздан кечирилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.