Расмий муносабат: Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаронинг уй-жойи таъмирланишига кўмак кўрсатилади
Ижтимоий тармоқларда Музработ тумани Орият маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Панжиеванинг уй-жойини таъмирлашда кўмак сўраб қилган мурожаатлари бесамар кетаётганлиги тўғрисида материал эълон қилинган. Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11 сентябрьдаги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига асосан аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилмоқда. Хусусан, Сурхондарё вилоятида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да турган 23 мингдан ортиқ оила 4700 дан ортиқ раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига бириктирилган.
Сурхондарё вилоятида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини намунали амалга ошириш бўйича Музработ тумани, хусусан, Орият ва Файзиобод маҳаллалари танлаб олинган бўлиб, ҳозирда ишлар бошланган. Мазкур дастурга асосан фуқаро Д.Панжиеванинг уй-жой шароитларини яхшилаш чоралари кўрилади ҳамда оилага зарур кўмаклар кўрсатилади.
Шунингдек, оилани камбағалликдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилади.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz