Сурхондарёда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг 1 500 ўринли ўқув биноси, Термиз туманидаги “Янги Ўзбекистон” массивида кўп қаватли турар жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши билан танишди. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш соҳаси мутасаддилари билан муҳокама ўтказилди.
Унда лойиҳалар, турар жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, реконструкцияси борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Объектларни белгиланган муддатларда сифатли қуриш ва фойдаланишга топшириш ҳамда барча зарур инфраструктура билан таъминлаш лозимлиги қайд этилди. Бу борада масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасини ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда аввалги ташрифда берилган топшириқлар ижроси кўздан кечирилди. Ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, мавсумга мос гул кўчатлари экиш, ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш ишларини жадаллаштириш топширилди.
Шу ернинг ўзида, мутасаддилар Термиз шаҳри Мангузар маҳалласи ҳудудида ташкил этилиши режалаштирилаётган Автошоҳбекат лойиҳаси тақдимот қилинди. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари, лойиҳавий ечимлари билан таништирилди. Мазкур Автошоҳбекатни ҳудудлардан Термиз шаҳрига келувчи автомобиллар ҳаракатини тартибга солиш, тирбандликларнинг олдини олиш, шунингдек, экология масалаларига ечим топиш мақсадида қуриш режалатирилган. Вилоят раҳбари лойиҳа юзасидан зарур тавсияларини берди.
Шундан сўнг, М39 халқаро автомагистрал йўлининг Термиз ва Ангор туманлари туташган қисмида жойлашган ҳудуди бўйида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилди. Вилоят раҳбари дарахт кўчати экиш ишларини бошлаб берди. Мавсумни сифатли ўтказиш, ҳудуднинг тупроқ ва иқлим шароитларига мос дарахт ва бута кўчатлари экиш, ҳар бир кўчатни суғориш ва парваришлаш масаласини ҳал қилиб кейин экиш лозимлиги таъкидланди. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда экилаётган кўчатларни суғориш учун ташкил этилган ёмғирлатиб суғориш технологиялари, ишлаш жараёни билан ҳам танишди.
Вилоят раҳбари Термиз шаҳри “Ўзбекистон” маҳалласидаги РК-6 ҳамда “Алпомиш” маҳалласидаги РК-5 марказий қозонхоналарида амалга оширилаётган реконструкция ва модернизация ишлари билан танишди. Мутасаддиларга қозонхоналарни сифатли таъмирлаш, куз-қиш мавсумига пухта ҳозирлик кўриш вазифалари белгилаб берилди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz