Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Болаларни муносиб ҳаёт шароитлари билан таъминламаслик оқибатлари

Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг судлар томонидан тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулиятлари оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради, вояга етмаганлар қонунбузарликларининг олдини олиш чоралардан бири бўлиб ҳисобланади.  

Никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқаётган суд тарафлар ўртасидаги болаларни ким билан яшашини, болани кимнинг тарбиясида қолдириш масаласини ҳал қилади. Бу борада судлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги 23-сонли “Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори тушунтиришларига риоя қиладилар.

Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болаларни ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувини кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин. 

Суд амалиётига мурожаат этсак, даъвогар У.М. жавобгарлар С.Ю., Х.Ю. ва З.Р.ларга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда икки нафар фарзандини ўзининг тарбиясига олиб беришни сўраган.  

Кассация судлов ҳайъатининг 2020 йил 6 майдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган туманлараро судининг 2019 йил 23 августдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар У.М.нинг даъво талаби рад қилинган. 

Аниқланишича, тарафлар 2010 йил 11 майда қонуний никоҳдан ўтишган, ўрталарида икки нафар 2010 йил 24 августда туғилган Замира ва 

2012 йил 7 майда туғилган Зохид исмли фарзандлари бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли ажрашиб алоҳида-алоҳида яшаб келади.

Даъвогар У.М. 2011 йилда Россия Федерациясига кетиб 2018 йил август ойида қайтиб келган. 

Биринчи инстанция судида психолог иштирокида сўралган вояга етмаган даъвогарнинг Замира ва Зоҳид исмли фарзандлари бобо-бувиси ва онаси билан бирга яшашни хоҳлашлиги, отасига боришни хоҳламаслигини баён этишган. 

Васийлик ва ҳомийлик органининг хулосаларида тарафларнинг турар-жойларида болаларни тарбиялаш учун барча шароитлар етарли эканлиги баён этилиб, ҳар икки тараф ҳам болаларни ўз тарбиясига олиш юзасидан ижобий тавсифланган. 

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекисининг 71-моддасига кўра, ота-она ўз болаларига нисбатан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 75-моддасига кўра, Ота-она алоҳида яшаганда болаларнинг қаерда яшаши ота-онанинг келишувига биноан белгиланади. Ота-она ўртасида келишув бўлмаса, низо суд томонидан болалар манфаатларидан келиб чиқиб, уларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ҳал этилади. Бунда суд, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, боланинг ёшини, ота-онасининг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг машғулот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини ҳисобга олиши белгиланган.

Даъво аризада ва кассация шикоятида жавобгар яъни, турмуш ўртоғи С.Ю. ҳозирги вақтда Россия давлатида эканлиги, қайнонаси З.Р. фарзандларини унга кўрсатмасдан, оталик меҳридан жудо қилаётганлиги баён этилган. 

Бироқ, даъвогар У.М. Россия давлатига кетган вақтида Замира исмли фарзанди ҳали бир ёшга тўлмаган, Зоҳид исмли фарзанди эса ҳали туғилмаган бўлган. 

Бу эса, даъвогар У.М.нинг фарзандларининг тарбиясида деярли иштирок этмаганлигини тасдиқлайди. 

Бундан ташқари, даъвогар У.М. Россия давлатидан қайтиб келгач бир йилдан ортиқ вақт давомида фарзандларининг тарбияси билан қизиқмаган ёки фарзандларини ўз тарбиясига олиш ҳақида судга даъво билан мурожаат этмаган. У.М. узоқ вақт мобайнида фарзандлари билан кўришиш учун ҳаракат қилмаган. Шу сабабли вояга етмаган болаларни ҳозирда отасига олиб бериш болаларнинг руҳиятига салбий таъсир этиши мумкин.   

Судлар тарафларнинг вояга етмаган фарзандларининг манфаатлари ва хоҳишларини инобатга олиб, болаларни жавобгарларнинг қарамоғида қолдириш ҳақида тўхтамга келган. 

Хулоса қилиб айтганда, суд жараёнида боланинг ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлиги, болаларнинг ёши ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлиги, ота-онанинг аҳлоқий ва бошқа шахсий фазилатлари, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатлари, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар яратиш имкониятини инобатга олишлари муҳим ҳисобланади. 

 

       Сурхондарё вилоят суди судьяси Шерзод Элиев

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.
https://alatberatbekasjepang.com/ https://cms.uki.ac.id/pict/spulsa/ https://pmb.takumi.ac.id/file/ https://siparaf.beraukab.go.id/asset/ http://esppd.niasbaratkab.go.id/lib/ygacor/ https://simata.bulelengkab.go.id/application/app/ https://siadik.disdik.jambiprov.go.id/assets/ https://stdb-disbun.kutaitimurkab.go.id/storage/2024/ https://orientasionline.usk.ac.id/osimpus/application/libraries/dompdf_qindsaof/vendor/assets/ https://data.dinaspupr.kalselprov.go.id/lib/
https://aktasidangma.gkjw.or.id/aset/js/sgacor/https://perpustakaan.poltekkesjkt2.ac.id/wp-content/plugins/https://tendik.unand.ac.id/images/https://aktasidangma.gkjw.or.id/vendor/sgacor/https://tendik.unand.ac.id/images/sgacor/