Термиз шаҳрида бинолар қурилиши билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бугун қурилиш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишиш ишларини Термиз шаҳри Тупроққўрғон маҳалласи ҳудудида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармаси учун барпо этилаётган бино қурилишидан бошлади. Лойиҳа қиймати 5,5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этувчи объект қурилиши “Барлс строй” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Шундан сўнг, Термиз шаҳридаги собиқ “Меҳрибонлик уйи” ўрнида ташкил этилаётган 2-сонли ИДУМнинг умумий қиймати 6,7 млрд сўмлик 288 ўринли ўқув бинолари қурилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, шу ернинг ўзида “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК раҳбари мазкур мактаб ва “Алпомиш” ўйингоҳида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари юзасидан ахборот берди.

Кейинги манзилда Алишер Навоий кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино негизида “IТ-парк” ва “IТ-академия” филиалини ташкил қилиш объектида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам танишилди.

Вилоят раҳбари объектлар мутасаддиларга қурилиш-пудратчилари билан ишлаб, қурилиш-таъмирлаш ишларини жадаллаштириш, объектларда ишларни сифатли якунлаб, қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш вазифаларини белгилаб берди.

Қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш ҳудудларда давом этмоқда.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.