Термиз ва Ангор туманларида турар жойлар қурилиши билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қурилиш соҳасидаги ишлар билан танишиш мақсадида ҳудудларга ташрифини Термиз туманида давом эттирди. Дастлаб, Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди. Берилган топшириқлар ижроси ўрганилиб, мутасаддиларга ишларни жадаллаштириш вазифаси юкланди.

Шундан сўнг, туманнинг “Янгиобод” маҳалласида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон” массиви ва “Янги Ўзбекистон” боғида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишилди. Мутасаддилар, қурувчи компаниялар вакиллари лойиҳаларнинг бориши юзасидан ахборот берди. Турар жойлар, ижтимоий соҳа объектлари, хизмат кўрсатиш нуқталари қурилишини жадаллаштириш, лойиҳанинг биринчи босқичини сифатли якунлаб, хонадонларни ўз эгаларига топширишга тайёрлаш лозимлиги таъкидланди.

Шу ернинг ўзида халқаро молия институтлари ва хорижий компаниялар маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган сув таъминоти ва оқова сув тизимларини яхшилаш лойиҳалари тақдимот қилинди. Вилоят раҳбари барча лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш вазифаларини топшириб, хорижий ҳамкорлар билан лойиҳаолди тадқиқотларни жадаллаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Шунингдек, “Сурхондарё сув таъминоти” АЖнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида корхонага ассенизатор машинаси топширилди.

Ҳудудларга ташрифини Ангор туманида давом эттирган вилоят раҳбари дастлаб, “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. Шундан сўнг, видеоконфренцалоқа орқали ҳудудлар раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ва қурилиш-пудрат корхоналари вакиллари иштирокида турар жойлар ва ижтимоий соҳа объектлари қурилиши, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, марказий қозонхоналарни реконструкция қилиш ҳамда йўлларни таъмирлаш ишларининг бориши муҳокама қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.