Сурхондарёда 100 дан ортиқ ижтимоий ва инфратузилма объектлари фойдаланишга топширилди
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иш куни аввалида Термиз туманидаги "Янги Ўзбекистон" массивида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Массивда қурилиш ишларининг режа асосида олиб борилаётганлиги ҳамда аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси кўздан кечирилди.
Шундан сўнг, Термиз шаҳри "Фаровон" массивида "Сурхон Фортуна Термиз" МЧЖ томонидан қурилиши тугалланган 7 қаватли, 84 хонадонли турар жойларнинг шароитлари билан танишилди. Бу уйлар яқин орада ўз эгаларига топширилиши белгиланди. Массивда қурилиш ишларининг режа асосида олиб борилаётганлиги ҳамда аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси кўздан кечирилди.
Вилоят раҳбари Республика суд-тиббий экспертиза маркази Сурхондарё вилояти филиалининг янгидан қурилган биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Марказ замонавий суд-тиббий экспертиза жиҳозлари билан таъминланган бўлиб, соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқишда хизмат қилади. Шунингдек, бугуннинг ўзида вилоят бўйлаб 74 та мактаб, 8 та боғча, 7 та тиббиёт муассасалари, 20 км узунликдаги 9 та йўл объекти, 1 та кўприк ва 3 та ирригация объектлари фойдаланишга топширилди.
Ўрганиш ишлари якунида вилоят раҳбари Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг 1 500 ўринли ўқув биноси қурилиши билан танишиб, олийгоҳнинг мажлислар залида қурилиш соҳасида давлат дастурларининг ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ахборотларини тинглади. Вилоят раҳбари мутасаддиларга соҳада йўл қўйилаётган камчиликлар, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни кўрсатиб ўтди ҳамда тегишли чора-тадбирларни белгилаб берди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz