Олтинсойда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари ва корхоналар фаолияти билан танишилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олтинсой туманига ташриф буюриб, дастлаб, Карсаган маҳалласида “Grapes and Gardens Surxon” МЧЖнинг зайтун етиштириш фаолияти билан танишди. Вилоят раҳбари тадбиркорнинг розилиги билан кўчатлар оралиғидаги бўш майдонларни кўмакка муҳтож, томорқадан фойдаланиш истагида бўлган оилаларга бўлиб бериш зарурлигини таъкилади. Бу орқали аҳолини банд қилиш, бўш ер майдонидан самарали фойдаланиш мумкинлиги, шунингдек, тадбиркор ҳам оралиқ майдонни тозалаш билан овора бўлмаслиги қайд этилди.
Вилоят раҳбари Карсаган маҳалласига ташрифини давом эттириб, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига киритилган Шавкат Чоршанбиев хонадонида бўлди. Оила туман ҳокимининг ўринбосарига бириктирилган бўлиб, қорамол ва паррандалар етказиб берилган ҳамда томорқаси ҳайдалиб, экин экишга тайёрланган. Мутасаддиларга оиланинг даволаниш масаласидаги мурожаатини ҳал қилиш, яшаш шароитларини яхшилаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, оғир ҳудуд тоифасига кирувчи ушбу маҳаллада инфратузилмани яхшилаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди. Вилоят раҳбари маҳалла бўйлаб ўрганишлари давомида ҳудуддаги сартарошхона ва тикувчилик маркази фаолияти билан ҳам танишиб, миграциядан қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотини тинглади.
Шундан сўнг, туманнинг Экраз маҳалласида фаолият юритаётган “Ab sux super” хусусий корхонасининг юмшоқ мебеллар ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди. Умумий қиймати 1 млрд сўмни ташкил этувчи мазкур лойиҳада бугунги кунда 12 нафар ишчи фаолият юритаётган бўлиб, 1 минг дона мебель ишлаб чиқариш қувватига эга.
Кейинги манзил "Sulton sharbati" МЧЖ агрофирмасининг узумдан вино ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Вилоят раҳбари ишлаб чиқариш жараёнларини кўздан кечириб, тадбиркорнинг корхона фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича тақдимотлари билан танишди. Хусусан, тадбиркор 2025-2026 йилларда умумий қиймати 6 млрд сўмлик меҳмонхона, 3,7 млрд сўмлик коньяк спирти ишлаб чиқариш, 14 млрд сўмлик узумни қайта ишлаш, қадоқлаш цехи ва вино ертўласи қуриш ҳамда 7,5 млрд сўмлик экотуризм масканларини ташкил этиш ташаббусини билдирди. Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 75 та янги иш ўрни яратилиши таъкидланди.
Вилоят раҳбари лойиҳалар билан танишиб, ўзининг зарур тавсияларини берди ҳамда мутасаддиларга уларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларда тадбиркорга кўмак кўрсатиш вазифасини топширди.
-
Манзил :Термиз шаҳар, Ат-Термизий, 1-А уй. Жамот транспортлари: 2,4,8,222,17,13,5
-
Телефон :+998 (76) 224-02-89, 1088 Antikorrupsiya +99876-228-0190-2012
-
E-mail:gov@surxondaryo.uz