Термиз ва Шеробод туманларида кўчат экиш учун майдонларни тайёрлаш ишлари, Термиз шаҳрида инвестициялар бўйича тақдимотлар ҳамда лойиҳалар фаолияти билан танишилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Шеробод ва Термиз туманларида бўлиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт ва бута кўчатлари экиш учун тайёрланаётган майдонларни кўздан кечирди.

Хусусан, Шеробод туманида М39 автомагистрал йўлининг икки ёнидаги бўш майдонларни мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида тупроқ тўлдириш ишлари билан танишилди. Ҳудудга танлаб олинган адирликнинг тупроқлари махсус машиналарда ташиб келинмоқда. Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тайёрланаётган майдон бўйлаб, яшил белбоғ яратилади.

Шундан сўнг, Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан танлаб олинган 100 гектар майдонни кўчат экишга тайёрлаш ишлари билан танишилди. Вилоят раҳбари ишларни сифатли олиб бориш, майдоннинг тупроқ унумдорлигини ошириш, суғориш тизимлари билан таъминлаш юзасидан вазифаларни белгилаб берди. Ушбу ҳудудда боғнинг яратилиши келгусида яшил белбоғ вазифасини ўтайди ҳамда "Афғон шамоли" келтириб чиқарадиган чангларнинг салбий таъсирини камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, Ал-Ҳаким ат-Термизий мажмуасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан ҳам танишилиб, йўлакларни янгилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўздан кечирилди. Мутасаддиларга янги вазифалар топширилди.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов куннинг иккинчи ярмида ҳафталик иш режасига мувофиқ инвестиция ва экспорт масалалари комплекси фаолиятига оид тақдимотлар билан танишди. Термиз иқтисодиёт ва сервис университетида ўтказилган тақдимотда Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Божхона бошқармалари раҳбарлари лойиҳалар билан таништиришди.

Унга кўра, Термиз шаҳрида 2025 йилда ҳудудий ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан жами 281,9 млн долларлик 50 та лойиҳа амалга оширилиши, уларда 1 850 дан ортиқ иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Божхона бошқармаси томонидан вилоятдаги мавжуд божхона постлари, уларнинг фаолияти ҳамда экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсадида йўлга қўйилган "Экспорт учун уч қадам" тизимининг ишлаш жараёни ҳақида ахборот берилди.

Вилоят раҳбари инвестициялар ва хорижий кредитларни истиқболли лойиҳаларга, аниқ мақсадли йўналтириш, экспорт кўрсаткичларини оширишда ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш лозимлигини таъкидлади ва тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг, Термиз шаҳрида "Шерхон Намоз" МЧЖ томонидан 60 ўринли замонавий меҳмонхона ташкил этиш, "Сурхон қурилиш" МЧЖнинг қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, "Комфорт мебел сервис" МЧЖнинг мебел маҳсулотлар тайёрлаш ҳамда "Сафари-21" қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш фаолиятлари билан танишилди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.