Учта туманда туризм, маданий мерос ва хотин-қизлар бандлиги масалаларида амалга оширилаётган ишлар билан танишилди

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳафталик иш режасининг жума кунига мўлжалланган иш кунига мувофиқ Термиз, Ангор ва Музработ туманларида бўлиб, туризм, маданий мерос, маданият ва оммавий коммуникациялар ҳамда хотин-қизлар бандлиги масалаларида амалга оширилаётган ишлар, лойиҳаларнинг бориши билан танишди.

Дастлаб, Термиз туманида Фаёзтепа ва Қоратепа маданий мерос объектларини "Очиқ осмон" остидаги музейга айлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда мажмуанинг мавжуд ҳолати кўздан кечирилди. Бу борада белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан мутасаддилар ахборот берди. Вилоят раҳбари мажмуани кўздан кечириб, шарқий Осиё давлатларидан ташриф буюрувчи туристларни энг кўп қизиқтирувчи мазкур объектларда инфратузилмани яхшилаш, сайёҳлар учун қулайликлар яратиш борасида вазифаларни белгилаб берди.

Шундан сўнг, Термиз, Ангор ва Музработ туманларида ташкил этилаётган 24/7 режимда фаолият юритувчи "Ёшлар ва туризм" кўчаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши билан танишилди. Аввалги ташрифларда берилган топшириқлар ижроси юзасидан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Вилоят раҳбари Музработ туманига ташрифини давом эттириб, Ахборот-кутубхона марказида яратилган шароитлар ҳамда 1-сон мактабнинг бўш биносида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ҳунармандчилик маркази, жумладан, тикувчилик курси фаолияти билан танишди. Кутубхонадан фойдаланувчилар сонини ошириш мақсадида китобхонлик тарғиботини кучайтириш, ишсиз хотин-қизларни тикувчилик курсларида ўқитиб, касб-ҳунарли қилиш, бандлигини таъминлаш вазифалари топширилди.

Кейинги манзилда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар, ажримлар кўп қайд этилган сектор маҳаллалари ҳамда жиноятга мойил аёлларга бириктирилган масъуллар томонидан олиб борилаётган тадбирлар мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди.

Шунингдек, туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар ҳамда оила ва хотин-қизлар йўналишларидаги соҳаларни ривожлантириш бўйича белгилаб берилган вазифалар, қабул қилинган дастур ва чора-тадбирлар ижроси таҳлил қилинди.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.