Музработ туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишилди

Хабар берилганидек, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бошланган "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастурини Сурхондарёда намунали ташкил этиш бўйича Музработ тумани танлаб олинган.

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Музработ туманига ташриф буюриб, Гулобод маҳалласидаги камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уй хўжаликларида йўлга қўйилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, маҳалладаги ижтимоий кўмакка муҳтож, камбағалликдан чиқариш мақсадида мутасаддиларга бириктирилган хонадонларда амалга оширилган ишлар кўздан кечирилди. Оилаларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, даволаниш ҳамда бандлик масалаларидаги мурожаатларни ҳал этиш, яшаш шароитларини яхшилаш юзасидан вазифалар белгилаб берилди. Вилоят раҳбари оилаларнинг фарзандлари учун китоблар жамланмаларини топширди.

Шунингдек, маҳалла "етиллиги"нинг фаолияти, ўтказилган хатлов натижалари ҳамда бириктирилган ташкилотлар билан амалга оширилаётган тадбирлар юзасидан ахборотлари тингланди.

Маҳаллага ташрифи давомида вилоят раҳбари хонадонларда тикувчилик ва асаларичилик, "Фарзуддин" хусусий корхонасининг қуйма плиткалар тайёрлаш, "Муҳаммаджон Севинч" оилавий корхонасининг автосервис хизмати ва автомобилларга совитиш суюқлиги (Антифриз) ишлаб чиқариш фаолиятлари билан танишди.

Мазкур лойиҳалар кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурига мувофиқ ажратилган кредит маблағлари эвазига фаолиятини кенгайтирган бўлиб, натижада янги иш ўринлари яратилишига эришилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.