Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Бандихонда “Саноат” корхонасининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди

Корхонанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Ҳаитов, туман секторлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Корхонанинг қурилиш лойиҳаси 5 млрд 252 млн сўмни ташкил этади. Бу ерда томат пастаси ишлаб чиқаришдан ташқари 4 га майдонга иссиқхона қуриш, 300 тонна сиғимга эга бўлган Совутгичли омборхона, 300 тонна сиғимли Юк сақлаш омборхонаси, Агро мактаб, Агро маркет ва Агро клиника шахобчаларини ишга тушириш режалаштирилган.

Айни кунда корхонада 15 нафар фуқаро иш билан таъминланган. Лойиҳанинг 2-босқичи бўйича ҳам ишлар бошлаб юборилган.

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.