Тўра Боболов: Ҳар бир мурожаатингиз ечимини топмагунча мен Сизларнинг ёнингиздаман

 

Сайёр қабул давомида ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик ва оқова сув билан таъминлаш, электр симёғочлар ўрнатиш ва эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш, уй-жой, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 100 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. Аксарият мурожаатлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди.
Жумладан, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий муҳофазага муҳтож бир гуруҳ оилалар вакилларига шу ернинг ўзида тикув машинкалари ва духовкалар берилди. Термиз давлат университети талабаси М.Раҳимовага 1 кун муддатда замонавий компьютер жамланмаси совға қилинадиган бўлди.

Туманнинг “Наврўз” ҳамда “Бектепа” маҳаллаларида истиқомат қилувчи фуқаролар тоза ичимлик ва оқова сув таъминотидаги қийинчиликлар масаласини кўтарди. Вилоят ҳокими ушбу маҳаллаларга жами 4,5 км ичимлик суви қувурларини тортиш, “Бандихон” канали ва Қумқўрғон туманидан оқова сув келтиришга киришиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқ берди.
– Ушбу маҳаллалар аҳолисини тоза ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш, қолаверса, бугун бу ерда кўтарилган ва ечими маълум вақт талаб этадиган бошқа мурожаатларнинг ҳар бири ижобий ҳал этилмагунча ҳафтанинг уч куни мобайнида мен Сизларнинг ёнингизда тураман, – деди вилоят ҳокими фуқароларга.

Оммавий қабул давомида олдинги ана шундай очиқ мулоқотлар жараёнида кўтарилган масалалар ижобий ечим топгани, одамларни рози қилиш йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган туб ислоҳотлардан мамнун эканини билдириш учун келган воҳадошларимиз ҳам кўп бўлди.
Аслида ҳам шундай. Халқ билан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвиши билан яшаш мутасаддиларнинг энг асосий мақсади бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

 

Изоҳ қолдириш

Сўровнома
Сурхондарё вилояти ҳокимлиг фаолиятини қандай бахолайсиз ?

Боғланиш
Сайт Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги, Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан яратилган.